UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  2 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  0 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  40 21:00ОЧЛ. "Ал Айн" ва "Йокогама" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  71 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  44 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти" Янгиликлар

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Хакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти. Ўтган турда "Металлург" билан ўйнагандик. Бугун "Нефтчи"га қарши майдонга чиқдик. Фарғона клубига қарши ўйинда гол уришга ҳам эришдик, йигитларда ўзига бўлган ишонч кайфияти шаклланиб бораяпти. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Суперлига жамоаларига қарши ўйинлар жамоа учун қанчалик тажриба бўлади?

- Катта тажриба олаяпмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда жамоа тобланади. Бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. Эндиликда чемпионат ўйинларида биз ўйлаган тактикалар бемалол амалга ошади, анчайин тажриба тўпладик.

- Бекзод Толибжонов ўйин қайдномасига киритилмаётганига сабаб нима?

- Бекзод Толибжонов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг 4 та ўйинга четлатилганди. Бугунги ўйин у учун дисквалификациядаги охиргиси бўлди. Навбатдаги турдан бошлаб бизга ёрдам бера олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 апр 22:11:58
VAHA_UTD
тепада 1-4 ёзгансизлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика