UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  37 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  175 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

ЖЧ-2022 саралашидаги рақибимиз Сингапур терма жамоаси келаси ҳафта 2 кун машғулот ўтказади Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралашидаги рақибимиз Сингапур терма жамоаси келаси ҳафта 2 кун машғулот ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги рақиблари хусусида маълумот бериб боришда давом этамиз.

Терма жамоамизнинг мазкур босқичдаги рақибларидан бири Сингапур терма жамоаси келаси ҳафтада 2 та норасмий машғулот ўтказади. Гап шундаки, 30 май куни мазкур юрт термаси бош мураббийи сифатида иш бошлаган япониялик мутахассис Тацума Йошида айни пайтда Сингапур Премьер-лигасида тўп сурувчи футболчиларни кузатиш жараёнини давом эттирмоқда.

Сингапур терма жамоасига номзод футболчилар билан янада яқинроқ танишиш, уларнинг ҳаракатларига баҳо бериб олиш мақсадида 5 ва 10 август кунлари 2 та норасмий машғулот ўтказилади. Бу ҳақда Сингапур футбол ассоциацияси расмий сайти маълумот бермоқда. Машғулотларга 30 нафар маҳаллий чемпионатда фаолият олиб бораётган футболчилар чақирилди. Қолаверса, Сингапур Премьер-лигаси клублари бош мураббийлари ҳам ушбу 2 та машғулотда иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика