UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика