Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
11 дек 2025, 20:35
"Динамо" ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.

"Жамоамизнинг етакчи ҳимоячиларидан бири Жалолиддин Жумабоев билан ҳам амалдаги келишув 2026 йил охиригача узайтирилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Жалолиддин Вадим Абрамов қўл остида мавсум давомидаги ишончли ва барқарор ўйинлари билан мураббийлар, мухлислар ишончини оқлади ҳамда «Динамо»нинг тарихдаги энг яхши натижаси такрорланишига катта ҳисса қўшди.

Ишонамизки, келаси мавсумда ҳам Жумабоев барқарор ўйини, меҳнаткашлиги ва голлари билан Вадим Абрамов бошқарувидаги «Динамо»нинг муваффақиятларида муносиб ҳисса қўшади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати