Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади

Mirjalol Normatov
11 дек 2025
"Интер Майами" ҳужумчиси Лео Месси Ҳиндистонда 3 кун бўлади.

Шанба куни у Калькуттада ўзининг 21 метрли ҳайкалини очиб беради. Ушбу ҳайкал 45 киши томонидан 27 кун давомида ясалган.

Унинг ҳайкали ёнида футболчи шарафига фан-зонаси ҳам ташкил қилинади. У ерда футболчининг қўлга киритган совринлари нусхалари ҳам қўйилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда футболчининг Майамидаги уйига ўхшаш уй ҳам қурилади ва унда Месси ва оиласи аъзолари манекенлари ҳам жойлаштирилади.

Ушбу саёҳатда Мессига жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ҳам ҳамроҳлик қилишади. Тадбирлар Ҳайдаробол, Мумбай ва Деҳлида ташкиллаштирилади.

Мессининг Ҳиндистондаги тури шанба куни бошланади.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC