UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди”

Кеча, Жиззахда кечган драматик учрашувда “Сўғдиёна” ва “Машъал” жамоалари жангавор дурангга имзо чекди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган автогол якунда муборакликларнинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади. Ундан аввал эса “газчилар” пенальтини қайтаришга эришганди. Баҳс якунлангач, “Машъал” дарвозабони Шохруҳ Эшбўтаев билан суҳбатлашдик.

- Шохруҳ, жамоангиз сафарда дуранг қайд этди. Бу менимча ғалабага тенгдек таътиди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, Жиззахда дуранг натижа қайд этиш ҳам ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2:2 ҳисоби адолали бўлди назаримда. Очиғини айтганда, биз сафарга ғалаба қозонишни мақсад қилиб боргандик. “Сўғдиёна” ҳам яхши жамоа. Чемпионатда ҳалигача мағлубият нималигини билмасдан келмоқда. Ўз майдонида ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши аввалдан маълум эди. 

- Сафардаги бир очко ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетмаслик учун ҳам охиригача астойдил курашдик. Очко олишга ишонч ва имкониятимиз борлигини хис қилдик. Якунда мехнатларимиз ўз самарасини берди. Бундан хурсандмиз албатта. 

- Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширганидан кейин тўпни қайтаришни иложи йўқмиди?

- Бу вазиятни оддий сўзлар билан изоҳлаб бера олмайман. Тўпни қайтаришим ҳам мумкин эди. Лекин шунақа бўлиб қолди. 

- Жиззахликларнинг 11 метрлик тўпини йўққа чиқардингиз. Бу омад билан боғлиқми?

- Менимча эллик фоиз омад, эллик фоизга мехнат дейиш мумкин.Айнан шу пенальтини қайтарганимдан кейин ич-ичимдан очко олишимизга ишонч пайдо бўлди ва ўзимни анча хотиржам хис этдим. 

- “Сўғдиёна”дан олинган очкодан кейин “Машъал” турнир жадвалида хавфли зонани тарк этиб улгурди. Бунда бош мураббий Александр Хомяковнинг қанчалик қўли бор деб ҳисоблайсиз?

- Александр Андреевичнинг жамоага қайтгани яхши бўлди. Тажрибаси катта. “Машъал” клубида ўн йилдан ортиқ мобайнида фаолият юритди ва жамоанинг равнақига катта хисса қўшган. Ўйин услубимизда ҳам яхши томонга ўзгариш бошланди. Футболчиларгни яхши руҳлантира олади. Керакли сўзларни топиб, айта олади. Жиззахдаги ўйин олдидан ҳам биз футболчиларга кўрсатма бераётганида, “Машъал” ҳар доим юқори ўринлар учун курашганини, унинг жойи пастки ўринларда эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шогирдларига керакли “дух”ни бера олади. Шунинг учун бемалол айта оламанки, ушбу муваффақиятларимизда Александр Хомяковнинг хиссаси катта. 

- Энди кейинги турни ўз майдонингларда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказасизлар. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Ўйлайманки, энди омадсизликлар ортда қолди ва ғалабаларими сони кўпроқ бўлади. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсан қилиш учун майдонга чиқамиз. Табиийки бу орқали турнир жадвалида ҳам юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика