UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  10

Шошманг, нима бу, финалми? Янгиликлар

Шошманг, нима бу, финалми?

Европа чемпионлар лигаси 1/4 финалида ўтган йилги чемпионлар тўқнаш келишади.

“Реал Мадрид”
Бош мураббий Зинедин Зиданнинг жамоаси бу мавсумда Испания чемпионатида ишлари унчалик юришмаяпти. “Барселона” 1-ўринни банд этиб турган бир пайтда, “Реал” бор йўғи 3-ўринни эгаллаб турибди, холос. Иккинчи поғонада эса Мадриднинг бошқа бир клуби — “Атлетико”. “Реал” ҳозирда 60 очко тўплаган бўлса ҳам, каталонияликлардан нақд 15 очко, “Атлетико”дан эса 4  очкога ортда қолмоқда. “Реал”ни 56 очко билан “Валенсия” таъқиб қилиб келмоқда. Сўнгги бешта ўйин мадридликлар учун унчалик ҳам қийинчилик туғдирмади. “Қаймоқранглилар” фақатгина “Эспаньол” жамоасига мағлуб бўлди. Асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда каталонияликлар мадридликлар дарвозасига йўл топа олди.

Зинедин Зидан бошлиқ жамоа Чемпионлар Лигасида ишонч билан одимламоқда. Мусобақанинг 1/8 финалида ПСЖ устидан ғалаба қозонилди. Уйда 3:1, меҳмонда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Бу икки ўйинда ҳам Мадриднинг асосий бомбардири Криштиану Роналду асосий роллардан бирини ижро этди.

“Ювентус”
Ювентус Италия чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. “Юве”нинг бу мавсум асосий рақиби “Наполи” клуби ҳисобланади. Массимилиано Аллегри жамоасидан ўзиб кетиши учун бу клубга 5 очко етишмаяпти. “Ювентус”нинг Италия чемпионатида статистикаси ҳайратланарли. Турин жамоаси 28та ўйиндан 24тасида ғалаба қозонди. Шунингдек, Аллегри шогирдлари қолган 4та баҳснинг 2тасида ютқизган ва 2тасида дурранг натижага эришган. Улар “Лацио” билан бўлган учрашувда бироз қийналишди. “Юве” Рим жамоасига 2та ўйинда мағлуб бўлди. “Кекса сеньора” клуби “Аталанта” (2:2) ва “Интер” (0:0) жамоалари билан бўлган баҳсда дурранг натижани қайд этди.  Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Тоттенхэм” устидан ғалаба қозонди. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув “Реал”-ПСЖ ўйинига қараганда анча қийинроқ кечди. Туринда бўлган биринчи ўйин дурранг (2:2) натижа билан тугаган бўлса, Лондонда бўлган ҳал қилувчи баҳс 2:1 ҳисобда “Ювентус” ғалабаси билан якунланди. Англия клубига қарши ўйинларда туринликларнинг ишонган ҳужумчиси Гонсало Игуаин 3та гол уришга муваффақ бўлган эди.    

Улардан қай бири фаворит?
“Реал” ва “Ювентус” жамоалари тўғрисида гап кетганида, футбол мухлислари ўртасида қай бири кучлироқ  экани ҳақида баҳс бўлиши табиий.
“Ювентус” таркиб жиҳатидан Италиядаги энг кучли жамоа десак, адашмаймиз. “Кекса сеньора”да Италия терма жамоасининг асосий ўйинчилари ва Аргентина термасининг икки энг яхши ҳужумчиси ўйнайди. “Реал”га назар ташлайдиган бўлсак, унда бутун дунёдан йиғилган топ ўйинчилар бор. Ана шунинг учун ҳам, “Реал” таркиби “Ювентус”никидан кучли бўлса кучлироқки, аммо кучсиз эмас.

Кўпчилик футбол мухлислари бу жуфтликда “Реал”ни фаворит деб ҳисоблайди. Шу кунга қадар, Мадрид клуби 12 маротаба Чемпионлар Лигаси бош совринга сазовор бўлган бўлса, Турин жамоаси бу мукофотни бор йўғи 2 мартта қўлга киритган. “Реал” кучлироқ эканига яна бир исбот, у ЧЛ тарихида жуда кўп топ-клубларни ортда қолдирган. Жумладан, ўтган йилги финалда ҳам “Қироллик клуби” айнан туринликларни мағлуб этди. Шунинг учун ҳам, мадридликлар фаворит деб айтилмоқда. Аммо бу футбол ва унда кўплаб кутилмаган воқеалар содир бўлади. Ахир, шунинг учун ҳам сиз ва биз футболни яхши кўрамизку!    

sports.ru сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика