UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  57 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади

Клубда "Ганновер 96" клуби мутахассиси йил давомида иш олиб боради.

“Шўртан“ футбол клуби ўз инфратузилмасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни юқори савияда тайёрлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқда. 2024 йил охирида Германиянинг “Ганновер 96” клуби мутахассиси Андрей Вайберт Ғузорга ташриф буюриб, мураббийлар учун Европа футболи методикасини таништирган эди.

Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида германиялик мутахассисни яна “Шўртан“ футбол клуби таклиф қилди. Жорий ташриф доирасида мутахассис йил давомида жамоа ва академия мураббийлари билан иш олиб боради. Вайберт замонавий футбол методикаси бўйича тренинглар ўтказиб, мураббийлар ва ёш футболчиларга ўз билим ва тажрибасини ўргатади. Шунингдек, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига эътибор қаратиб, уларнинг профессионал ривожланишига ҳисса қўшади.

“Шўртан“ академияси учун бу ташриф муҳим аҳамият касб этиб, келажакда жаҳон стандартларига мос футболчиларни етиштиришга замин яратади. Клуб раҳбарияти ушбу ҳамкорликни узоқ муддат давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика