UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  0 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  0 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  18 15:41ФИНАЛгача...  6 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди Янгиликлар

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди

Про Лига вакили Ғузорнинг “Шўртан” клубига Мажбурий ижро бюроси томонидан чора кўрилди.

Бу ҳақда Телеграмдаги “Qarshiliklar” (t.me/Qarshiliklar_Rasmiy) канали Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғига таяниб хабар бермоқда.

“Шўртан профессионал футбол клуби” Қарши туманлараро иқтисодий судининг 7.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 110 миллион 663 минг 983 сўм ҳамда 27.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 358 миллион 344 минг 988 сўм, жами салкам 470 миллион сўм солиқдан қарздорлиги мавжуд эди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан, клуб қарздорликни бартараф этмагач, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан мажбурий тартибда ундириш белгиланди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни клуб раҳбари бошқарувидаги Малибу ва Ласетти ҳамда клубга тегишли бўлган Матиз русумли енгил автомашиналар ҳамда автобус хатлаб олинди.

Агар клуб   Бюро томонидан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаса, бу автомашиналар сотувга қўйилиб, тушган маблағ орқали қарздорликни қоплаш чоралаши кўрилади” дея хабар бермоқда Телеграм ижтимой тармоғидаги “Qarshiliklar” (https://t.co/U205kdGpuT)  канали.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида клубга - бир неча йиллар "Насаф"да ишлаган Шамил Ярулин бош менежер, "Насаф"нинг собиқ сардори  Ботир Қораев бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо кейинчалик клуб матбуот хизмати клуб расмий сайтида ушбу хабарлар асоссиз эканлиги ҳақида (http://fcshurtan.uz/?p=9942 ) расмий баёнот берганди.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика