UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  6 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  0 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  41 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги" Янгиликлар

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмалжон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугун кучли рақибга қарши ҳаракатландик. Захира ўриндиғимиз тор бўлганлиги туфайли жамоамиз футболчилари бир неча ўйиндан бери алмаштиришларсиз ўйнаб келмоқдалар. Майдон ҳам бизга озроқ ноқулайлик туғдирди. 

- Биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига урилди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, бу кутилмаган зарба эди. Тўп футболчиларнинг орасидан ўтиб келгани туфайли йўналишни аниқ пайқаш қийин бўлди.

- Захира ўриндиғи тор бўлиши сизга ва жамоадошларингизга қандай қийинчиликларни юзага келтирмоқда?

- Қийинчилик бор, лекин жудаям юқори даражада деб ўйламайман. Биздаги муаммо жамоамизнинг аксарият футболчиларининг ёш экани. Уларга тажриба етишмаяпти. Секин-секин ўйинлар давомида малака тўплаб борамиз.

- "Шўртан" мухлисларига нималарни айтган бўлардингиз?

- Уларга бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Насиб бўлса, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика