

Андалусиянинг "Севилья" клуби янги бош мураббий борасида бир қарорга келди, деб хабар берди "Relevo".
Хабарларга кўра, клубни тарк этаётган Кике Санчес Флорес ўрнига "Лас-Пальмас" бош мураббийи Франсиско Гарсия Пимента тайинланади.
49 ёшли Гарсия Пимента жорий мавсум "Лас-Пальмас"нинг кейинги мавсум учун Ла Лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Илгари у "Барселона" ёшлар жамоалари билан ишлаган.



