UZ

Сўнгги янгиликлар

15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   1 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  10

Шоҳруз Норхонов - "Навбаҳор"дан тушган таклиф, Беларусь клубига бормаслиги ва бу йилги интрига ҳақида Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов - "Навбаҳор"дан тушган таклиф, Беларусь клубига бормаслиги ва бу йилги интрига ҳақида

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси пойтахтимизда янги мавсумга тараддудни қизғин равишда давом эттирмоқда.

Жамоанинг асосий таркибининг ўзаги сақланиб қолинган. Шунингдек, Қозоғистон клубларининг қизиқшлари доирасига тушган Улуғбек Бақоев  "Сўғдиёна" билан бирга. "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар янграган Шоҳруз Норхонов жиззахликлар сафида фаол тарзда машғулотларни олиб бормоқда. Ҳужумчи биз билан бўлган суҳбат жараёнида "Сўғдиёна"да эканлиги, легионерга айланиш масаласи ва жорий йилги Суперлига қандай ўтиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Ўтган мавсум "Сўғдиёна" учун омадли келгани шубҳасиз. Ўша кайфият жамоа аъзоларида сақланиб қолингани кўриниб турибди...

- Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. 2021 йилги натижа тарихда қолди. Эндиликда иккинчи ўринни унутган ҳолда навбатдаги мақсад сари қадам ташлашимиз керак бўлади. Бунинг учун, кўриб турганингиздек, машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Таркибда янги футболчилар бор. Улар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди. Жамоа аъзолари яқинда йиғилди. Иккинчи ўринни олганимиздан кейин бундан буёғига мақсадимиз фақат юқори бўлади. Пастга тушишга ҳаққимиз йўқ. 

- Қишки трансферлар вақтида айни пайтга қадар сизга бир қатор жамоалардан таклифлар келиб тушгани ҳақида эшитдик.  Барчасига аниқлик киритиб ўта оласизми?

- Тўғри. Олдимда 3-4 та таклифлар бор эди. Айни пайтда ўз жамоамдаман. Хориждан ҳам чорловлар бўлиб турибди. Ҳозирча таклифларни ўйлаб кўряпман. Агарда барчаси кўнгилдагидек якунланса, легионерга айланаман ёки "Сўғдиёна"да қоламан. 

- "Навбаҳор" сизга таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа. Наманган клубидан таклиф бўлди. 

- Легионерга айланишингиз эҳтимоли ҳақида сўз очдингиз. Ўзингизни қайси чемпионатда синаб кўришни режалаштирмоқдасиз? Сўнгги икки йилни оладиган бўлсак, Беларусь клубларида ўзбекистонлик футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда...

-  Ниятим Беларусь чемпионати эмас. Бордию, жамоадан кетсам, араб жамоаларига йўл олишим мумкин. Ҳали ёшим ўтган, деб ҳисобламайман. Россия клубларидан келган таклифларни ҳам ўйлаб кўраман. 

- Қишки трансферлар ойнасида клублар олиб бораётган ҳаракатдан нимани тахмин қилиш мумкин?

- Жорий йилда Суперлига жуда қизиқарли кечади. Буни тахмин қила оламан. Чунки барча жамоалар кучайишга эришмоқда. Жамоаларга европалик мураббийлар келяпти. Интрига анча кучли бўлади. Бир нарсани айтишим мумкин, аввалгидек чемпионликни ким олишини олдиндан сезиш қийин. Кўрасиз, ҳеч ким кутмаган жамоа биринчи ўринни олади. Албатта, бу менинг фикрим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика