UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  1 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда? Янгиликлар

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда?

"Бунёдкор" вингери Шоҳрух Гадоев Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"га қарши финал учрашувига яхши маромда тайёргарлик кўряпмиз. Кайфият анча зўр. Биз бир жамоа бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб мавсумнинг энг муҳим беллашувига жиддий ёндошяпмиз.
Ўзбекистон кубоги финал баҳсини бемалол "йил ўйини" десам ҳам бўлади.

Финалда биргина Гадоев эмас, бутун жамоа ўйнайди. Шу боисдан ҳам финалда жамоавий ўйинга таяниб ҳаракат қиламиз. Бизда жамовий ўйин яхши шаклланган. Ҳамма футболчи бир-бирини яхши тушунади.
Агарда жамоам ғалабасига ҳиссам тегса бундан албатта бениҳоят хурсанд бўлардим.

Тўғри, 2 йил аввал Ўзбекистон кубогини қўлга киритгандим. "Бунёдкор"нинг ҳозирги таркибидан фақат Зуҳуров, Иброҳимов, Ғофуров ва менда Ўзбекистон кубоги соврини бор. Кўпчилик ёш футболчиларда эса ушбу соврин йўқ. Финалдан кейин эса барча футболчиларда ушбу соврин бўлишига умид қиламиз.
Барча футболчи ўз номини тарихга муҳрлаб қўйгиси келади.

Финалда ҳар қандай жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Ким кўпроқ ғалабани истаса ва қайси жамоа яхши тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа якунда ғалаба қозонади. Ўзбекистон кубоги кимга насиб этишини вақт кўрсатади.

Финалда гол урсам-у, жамоам ғалаба қозонса, унда буни антиқа услубда нишонлаш режам бор. Қандай режа эканлиги ҳозирча сир бўлақолсин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика