А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади
19 дек 2025 10:49
Янгиликлар
А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади
"Милан" — "Комо" учрашуви дастлаб режалаштирилганидек, 8 февраль куни Перт шаҳрида ўтказилади. Дохада ФИФА президенти Инфантино билан учрашув ўтказдим, одатдагидек, жуда илиқ суҳбат бўлди. Илгари сурилган айрим шартлар бўйича бизда шубҳалар пайдо бўлди. Масалан, учрашувни Осиё конфедерацияси ҳакамларига топшириш таклифи биз учун шарт эмас эди, чунки биз италиялик ҳакамларимизга ишонамиз.
Шу билан бирга, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина Осиё ҳакамларининг савияси масаласида бизни ишонтирди ва улар орасида ўйинни муносиб даражада бошқара оладиган профессионалларни мисол сифатида келтирди. Бу ғояни қабул қилиш энг қийин масала бўлди, асосий тўсиқ ҳам шу эди. Бироқ Коллинанинг асосли далилларидан сўнг барча масалалар бўйича келишувга эришдик", — деди Симонелли Sport Mediaset нашрига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар