UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Шогирдларим катта футболда ўйнаётгани улкан ютуғимиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган ОКМК - "Андижон-SGS" (6:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шоҳруҳ Ишанов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун қандай рақибга қарши ўйнашимизни билган эдик. Лекин шогирдларимга майдонда охиригача курашгани учун раҳмат айтаман",- дейди Шоҳруҳ Ишанов.

- Биринчи бўлимда "Андижон-SGS" дарвозабонида ўзига нисбатан ишонч етишмагандек кўринди. Аксарият ҳолларда келаётган тўпни қўлидан чиқариб юбораверди. Бу тажрибасизликданми ёки ҳаяжон?

- Албатта бундай жамоага қарши ҳаяжон бўлиши табиий. Шогирдларим катта футболда ўйнашяпти. Бу улкан ютуғимиз. Ҳаяжон ҳам вақти билан йўқолади, деб ўйлайман. Барибир даражада фарқ катта. ОКМК нафақат Ўзбекистон балки Осиёда ҳам ўз номига эга клуб ҳисобланади.

- Ҳимояда кўп тўп йўқотишлар бўлди. Шунга қарамай ҳимояда пас ўйнашни давом эттирдинглар...

- Футболчиларга тўпни шунчаки тепиб юбориш эмас, пас билан ҳимоядан чиқиш, шу орқали ҳужумни ташкил қилишни вазифа қилиб бергандик. Иккинчи бўлимда ҳам кўп нарсани ўзгартирмадик. Футболчилар ҳозир позицион ҳужум қилишни ўрганиши керак. 

- Шуни ҳисобига футболчилар турли финтларни қилишга киришиб кетишдими?

- Уларни қўллаб-қувватлайман. Шогирдларим характер кўрсатишга интилишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика