UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  3 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Шерали Бабакулов: “Ёшлар ишончимизни оқлади” Янгиликлар

Шерали Бабакулов: “Ёшлар ишончимизни оқлади”

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 11-туридан ўрин олган “Нефтчи-W” - “Сўғдиёна-W” баҳси бўлиб ўтди ва унда жиззахликлар 3:1 ҳисобида зафар қўчишди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Лидер жамоаларга қарши жуда оғир ўйин ўтказдик. Мағлубиятлардан сўнг бугун  ғалаба биз учун сув ва ҳаводек зарур эди. Биринчи навбатда жамоада рухий ҳолатни яхшилаш учун ҳам  бизга ғалаба муҳим эди. Биринчи бўлиб  гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бор эътиборимизни хужумларга қаратдик. Таркибда ўзгариш амалга оширилгандан  кейин  хужумлар сони янада ортди. Бугун ёшларга имкон бердик.Натижада  улар ишончни оқлади ва муҳими ғалаба қозондик. Камчиликлар йўқ эмас. Машғулотларда улар устида ишлаймиз. Навбатдаги ўйинимиз “Навбаҳор-W” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик олиб борамиз. Турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз-дейди Шерали Бабакулов

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна-W” навбатдаги баҳсни Наманганда “Навбаҳор-W” га қарши ўтказади. Ўйин 4 июнь куни соат 17:00 бўлиб ўтши белгиланган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика