UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  1 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  6 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  20 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1046 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Шекспир: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳакам пенальти белгилаб адашди" Янгиликлар

Шекспир: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳакам пенальти белгилаб адашди"

Теглар :  Крэйг Шекспир
"Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал икл учрашувини (0:1) бошқарган ҳакам Юнас Эриксоннинг ишидан қониқмади.

Баҳснинг 28-дақиқасида рефери "тулкилар" дарвозаси томон пенальти белгилади, аммо Шекспирнинг фикрича, қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида бўлган.

"Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Биз Чемпионлар лигасининг чорак финали ҳақида гапиряпмиз. Унинг қарори бизга жуда қимматга тушиши мумкин.

У ерда пенальти йўқ эди, жарима зарбаси бўлганди. Ҳакамнинг қароридан хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, уларнинг иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз.

Ўйиндан сўнг ҳакамдан қоидабузарлик ҳақида сўрадим, у фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга оширилганини айтди" - дейди Шекспир.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика