UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  0 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  0 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  2 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Шекспир: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳакам пенальти белгилаб адашди" Янгиликлар

Шекспир: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳакам пенальти белгилаб адашди"

Теглар :  Крэйг Шекспир
"Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал икл учрашувини (0:1) бошқарган ҳакам Юнас Эриксоннинг ишидан қониқмади.

Баҳснинг 28-дақиқасида рефери "тулкилар" дарвозаси томон пенальти белгилади, аммо Шекспирнинг фикрича, қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида бўлган.

"Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Биз Чемпионлар лигасининг чорак финали ҳақида гапиряпмиз. Унинг қарори бизга жуда қимматга тушиши мумкин.

У ерда пенальти йўқ эди, жарима зарбаси бўлганди. Ҳакамнинг қароридан хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, уларнинг иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз.

Ўйиндан сўнг ҳакамдан қоидабузарлик ҳақида сўрадим, у фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга оширилганини айтди" - дейди Шекспир.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика