UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  1 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  9 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.



- 6:0. Яна бир нечта гол ура олардик. Жуда яхши ўйин намойиш этдик. Рақибда бор-йўғи битта зарба бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилсак бўларди. Иккинчи таймда нима устида ишлаётганимизни кўрсатиб қўйдик.

- Максим Шацких келганидан сўнг Аббос Файзуллаев янада "очилди", унинг қайси жиҳатлари устида ишладингиз?

- Менимча, бизгача у захира футболчиси эди. Кейин асосий таркиб футболчиси бўлиш имконияти пайдо бўлди ва мен унга бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтдим. Айни дамда унга нисбатан ҳеч қандай саволлар йўқ. Талабларни бажараётган футболчи майдонда ўйнайверади.

- Бундай футболчилар тез кўзга ташланади ва агент ҳамда скаутлар эътиборида бўлади. Файзуллаевни қишда йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Аббоснинг яна бир йиллик шартномаси бор. Албатта, битимни узайтирамиз. Агентлар нима ўйлаётганини билмайман. Улар ҳам ақлли одамлар. Фақат "Пахтакор"дангина кучли чемпионат ёки жамоага кетиш мумкин. Лига якунланганидан сўнг барчасини ўйлаб, ҳал қилиб, қишки йиғинларда ким иштирок этишини аниқлаб оламиз.

- "Насаф" "Нефтчи"га мағлуб бўлди. Сўнгги турда "Пахтакор" чемпионга айланиши мумкин. Охирги турда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоангиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги 4-5та турдан бери вазият шундай. Асосийси - ҳаммаси ўз қўлимизда. Энди "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз.

- "Бунёдкор"га Бошкович келганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш рўй берди. "Қалдирғочлар" "Пахтакор"га жиддий муаммолар туғдириши мумкин.

- Вақти келса ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз. Айни дамда футболчилар тикланишига эътибор қаратамиз. Навбатдаги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Барибир ўз услубимизда ўйнаймиз. "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқиб, керакли хулосалар қиламиз.

- "Пахтакор"га келганингизда қуйидаги гапларни айтган эдингиз: "Футболчиларимни ФИФА кунларидан бошқа пайтда безовта қилманг". Бироқ бундай бўлмаяпти. Масалан, яқиндагина Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши баҳсда "шерлар" футболчилари терма жамоага жалб этилди. Ўша баҳсда майдонга тушган Беҳруз Асқаров бугун ҳам ўйнади.

- Мен бош мураббий билан гаплашдим. У кўпроқ футболчи сўраган эди, аммо келишувга эриша олдик. Бу вазиятда Беҳруз ҳозирча асосий таркиб футболчиси эмас. Асқаров иккита баҳсда иштирок этгани яхшироқ деб ҳисобладим. Жанубий Кореяга қарши баҳс у учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. Эртага улар яна ўйнар экан. У майдонга тушадими, йўқми, билмайман. Қарорни терма жамоа устози қабул қилади. Бугун 20 дақиқа ўйнади. 9 ноябрда эса у "Пахтакор"га қайтади. Бу ёшда кўп баҳсда иштирок этиш қўрқинчли эмас. Ҳалиям айтган фикримда қоламан. Чунки терма жамоада машғулот жараёни бўлмайди, клубда эса аксинча. Ёшлар учун эса бу энг муҳими. Шу сабабли клубда шуғулланаётган ёшлар тезроқ профессионалга айланишади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика