Серхио Рамос 5-6 ҳафта майдонга тушмайди
10 окт 2016 23:32
Янгиликлар
Серхио Рамос 5-6 ҳафта майдонга тушмайди
«Реал» сардори Серхио Рамос Испания терма жамоасида олган жароҳатидан сўнг тиббий кўрикдан ўтди.
Мадрид клуби шифокорлари Рамос чап тиззасининг медиал коллатерал пайларининг чўзилишини аниқлашган. «Реал» футболчи қачон майдонга қайтишини ошкор қилмаяпти.
As нашри эса, Рамос 5-6 ҳафта майдонга туша олмаслигини маълум қилди. У Испания чемпионатининг 4та ўйинида, ЕЧЛ доирасидаги «Легия»га қарши иккита учрашувда ва Испания терма жамоасининг кейинги ойдаги баҳсларида иштирок этмайди.
Рамос катта эҳтимол билан 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «Атлетико»га қарши баҳсга тайёр бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар