UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  3 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  20 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик ва кутганимиздек бўлди. Рақиб ёш жамоа бўлишига қарамасдан муносиб харакат қилди. Вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитлар эса уларга имкон қолдиришмади. Юқори прессинг қилишди ва ҳужумларни тезда ривожлантиришди. Олдимизга гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси турибди. Шу боис бугун йирик ҳисобда ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумчилар вазиятлардан фойдаланишда янада аниқроқ харакат қилишлари керак. Футболчиларга раҳмат айтаман. Умумий планда улар кўрсатмаларни бажаришди", - дейди Сервер Жепаров. 

- Риан Исламовни ўсмирлар терма жамоасида ўйнаётган вақтидан биламиз. Унга катта футболда нима етишмаяпти?
- Риан жуда яхши футболчи. Фақат унга вақт керак. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказди. Ўйин амалиёти етарли бўлмаётганди. Риан бугун иккинчи 90 дақиқа ўйинида тўп тепди. 80-дақиқаларда алмаштиришни ўйлагандик. Унда катта салоҳият бор. Шу боис охиригача имкон бердик. Кучли томонларини кўрсата олди. Айтганимдек вақт ва ўйин амалиёти зарур. 

- ОТЖ таркибига кира олмаганлар учун кубок баҳслари қанчалик фойдали бўляпти?
- Кубок баҳсларида ўзини кўрсатиши учун барчада имкон бор. Уларга доим буни айтиб келаман. Шу орқали спорт формаларини ушлаб туришади ва ўйин амалиёти олишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
20 апр 19:37:50
Дильшод
Сервер Осиени икки бор энг яхши йил уйинчиси. Узбекистон терма жамоаси сафида жуда куп мехнати синган уйинчилардан. Жепаров,Копадзе, Ахмедов, Хайдаров терма жамоамизни юраги эдилар. Сервер мураббийлик фаолиятингда хам омад ёр булсин. Биз ишонамиз сенга!!!
   
21 апр 01:37:24
El-Uzbek
Xozirgi termamizga Serverga o‘hshagan bitta futbolchi kerak.Serverni o‘yinlarini stadiondan juda kop ko‘rganman xaqiqiy talant edi, markazni yorardi lekin
-1   
20 апр 19:18:56
Mashhurbek Toraboyev
Qunduz amaki ertaklari
Biz esa ishonmaymiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика