UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  2 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  19 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  12 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  18 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7

Сенсацион "Қўқон-1912" ва пастлаб учган "қалдирғочлар" Янгиликлар

Сенсацион "Қўқон-1912" ва пастлаб учган "қалдирғочлар"

Олий лиганинг биринчи даврасига аталга мақолаларни беришда давом этамиз.

Олий лиганинг биринчи даврасида “Қўқон-1912” ва “Олмалиқ” клублари жуда ижобий натижа қайд этишди. “Обод”, “Нефтчи” ва “Бунёдкор” клублари эса салбий натижалар гирдобига тушиб қолишди. Биз ушбу клубларга батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилдик.



"Қўқон-1912"

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги қўқонликлар дастлабки давранинг ҳақиқий кашфиётига айланишди. Водий клуби ўтган мавсум ёзги танаффусга 9 очко билан чиқиб кетган эди. Яъни 3та ғалаба ва 12та мағлубият билан! 2016 йилги мавсумда "Қўқон-1912" 30та ўйинда 29 очко тўплаган ва мавсумни 12-ўринда тугатган эди. Эътиборлиси қўқонликлар бу йил 15та ўйиндаёқ 27 очко тўплаб бўлишди. Жамоа бу йилги мавсумни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубият билан бошлади - 1:2. Кўпчилик худди ўтган йилгидек қўқонликлар пастки поғоналарда юришини тахмин қила бошлади. Бироқ Ҳасанов бошчилигидаги жамоани ўша ўйиндан кейин тўхтатиб қолишнинг имкони бўлгани йўқ. Сабаби илк турдаги мағлубиятдан сўнг "Қўқон-1912" қаторасига 11та ўйинда ҳеч қайси рақибга ютқазгани йўқ! Сафарда "Нефтчи", ўз майдонида "Металлург", "Қизилқум" ва "Бухоро" каби клублар мағлуб этилди. "Пахтакор" ва амалдаги чемпион "Локомотив" билан бир хил 1:1 ҳисоблари қайд этилди.

"Қўқон-1912" дастлабки даврада фақатгина битта баҳсда ("Олмалиқ" билан) гол ура олмади. Қолган 14та ўйиннинг барчасида қўқонликлар ҳеч бўлмаса битта тўп кирита олишди. Бошқа ҳеч бир клуб бундай натижа билан мақтана олмайди.

Жамоанинг ғалабаларида легионер ҳужумчи Филип Райевацнинг хизматлари жуда катта бўлди. Футболчи дастлабки турларда кетма-кет тўртта баҳсда майдонни голсиз тарк этмади. Райевац биринчи даврада рақиблар дарвозасини жами олти марта ишғол қилишга эришди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев ҳам 6та гол урди. "Металлург" билан баҳсда Бердиев 3та тўп киритиб хет-трикка эришганди. Дастлабки даврада фақат икки футболчигина хет-трик расмийлаштирди. Улардан бири айнан Бердиев бўлди. "Пахтакор"дан ижрага олинган Жавоҳир Сидиқовга ортиқча таъриф беришнинг хожати ҳам бўлмаса керак. Маҳаллий мухлислар унинг чиройли ҳаракатлари туфайли Сидиқовга "қўқонлик Месси" деб ном қўйишди. Иккинчи даврани Жавоҳир қайси клубда бошлаши ҳозирча маълум эмас. Шуниси аниқки агар "Пахтакор" ярим ҳимоячини қайтариб олса "Қўқон-1912" учун каттагина йўқотиш бўлади.

Биринчи даврада 3 нафар футболчи барча 15та ўйинда майдонга тушди. Энг кўп ўйнаган футболчи ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедов бўлди. Йил бошида жамоага келган ҳимоячи 3 марта гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Юқорида Райевац ҳақида тўхталиб ўтдик. Бу ҳужумчи ҳам 15та ўйинда иштирок этди. Барча ўйинларда қатнашган яна бир ўйинчи ярим ҳимоячи Баҳодир Акрамов бўлди.

"Қўқон-1912" дастлабки даврада анчагина тартибли ўйин кўрсатганини ҳам таъкидлаш лозим. Нўъмон Ҳасанов шогирдларига 24та сариқ карточка кўрсатилди. Ҳакамлар қўқонлик футболчиларга умуман қизил карточка кўрсатишгани йўқ. 



“Олмалиқ”

Россиялик таниқли мураббий Виктор Кумиков бу йилдан яна олий лигамизда иш бошлади. "Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти орқали мухлисларимизга таниш бўлган Кумиков Игорь Шквирининг ўрнига "Олмалиқ" бош мураббийи этиб тайинланди. Тошкент вилояти клуби мавсумни қониқарсиз бошлади. Илк турда Бухородаги мағлубиятдан сўнг ўз майдонида "Бунёдкор" билан нурсиз дуранг, кейин Жиззахда имконият бой берилиши, ниҳоят амалдаги чемпион "Локомотив"дан қабул қилиб олинган 0:5 кўринишидаги "шапалоқ" жамоага жуда қаттиқ таъсир қилди. Сабаби шундан сўнг "Олмалиқ" биринчи даврадаги ҳеч бир баҳсда имкониятни бой бергани йўқ! Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" таслим қилинди, Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйналди, "Пахтакор" чиройли тарзда мағлуб этилди (2:0). Дастлабки тўртта турдан сўнг рақиблар Хуршид Ходжаев қўриқлаган дарвозага атига 2та гол ура олишди холос! Яна бир ажойиб факт шундан иборатки "Олмалиқ" дастлабки даврада ўз майдонида ўтган 7та ўйиннинг ҳеч бири гол ўтказиб юборгани йўқ! 4та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган "кончилар" даврани ўз мухлислари қаршисида мағлубиятсиз ўтказишгани ҳам таҳсинга сазовордир.

"Олмалиқ" биринчи даврада жами 24 очко жамғара олди. Ўтган йил жамоа 30та ўйиндан сўнг 26 очко тўплаган эди. Агар битта ўйинда ғалаба қозонганида клуб ўтган мавсумдаги очколарни биринчи даврадаёқ йиғиб қўйган бўлар эди.

Ушбу ғалабаларда дарвозабон Хуршид Ходжаевнинг хизматлари жуда катта бўлганини юқорида ёзиб ўтдик. Посбон дастлабки даврани ажойиб тарзда ўтказа олди. 11та учрашувда майдонга тушган Ходжаев 990 дақиқа давомида икки мартагина гол ўтказиб юборгани таҳсинга сазовор натижа. Улардан бири пенальтидан урилганини ҳам эслатиб ўтиш жойиз. Дастлабки даврада энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказган дарвозабон айнан Хуршид бўлди - 9та.

Ҳимоячи Владислав Касминин биринчи даврада ҳам ўзидан яхши таассурот қолдира олди. Бўйдор ҳимоячи жамоа кўплаб ўйинларда гол ўтказмаслигида "бош айбдор"лардан бири бўлди. Бундан ташқари у "Сўғдиёна" ҳамда "Обод" билан баҳсларда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Икки нафар футболчи "Олмалиқ" сафида барча 15та ўйинда майдонга тушишга эришди. Булар Раҳматулло Бердимуродов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ва ҳужумчи Камолиддин Мурзоев.



“Обод”

Ўтган мавсум олий лигага чиқиб унда жон сақлаб қолишга муваффақ бўлган "Обод"дан иккинчи йилда кўпчилик янада яхшироқ натижа кута бошлагани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ жамоа ҳомийси билан боғлиқ муаммолар туфайли "Обод"нинг натижалари қониқарсиз бўлди. Хатто ҳозир клуб иккинчи даврада олий лигада иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.

"Обод" биринчи даврада фақат иккита ўйинда ғолиб чиқди холос. Бухорода сенсацион тарзда "Бухоро" таслим этилди ва Тошкентда "Динамо" 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Жамоа 10та ўйинда рақибларга имкониятни бой бериб қўйди.

Рауф Инилеев бошчилигидаги клуб 15та ўйинда ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиқди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол тўғри келади деганидир. Бошқа ҳеч бир клуб бунчалик кўп гол ўтказмади. Энг кам гол урган жамоа ҳам айнан "Обод" бўлди - 10та.

Дастлабки даврада энг узун голсиз серия қайд этди. "Обод" кетма-кет 4та учрашувда рақиблар дарвозасига гол ура олмади.

8-турда "Обод" "Локомотив" меҳмони бўлиб 0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу биринчи давранинг энг йирик ҳисоби бўлди.



“Нефтчи”

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони "Нефтчи" клуби учун ҳам мавсум жуда омадсиз бошланди. Фарғона жамоаси ҳам худди "Обод" синагри 2та учрашувда ғалаба қозонди холос. Жиззахда "Сўғдиёна" ва Фарғонада "Обод" таслим қилинди. Қолган ҳеч бир ўйинда жамоа ғалаба нашидасини сурмади. Натижада раҳбарият Андрей Фёдоровни ишдан бўшатишга қарор қилди. Унинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланди.

Бир неча йил олдин жамоалар Фарғонадан очко олишни ҳам уддасидан чиқа олишмасди. Бу йил эса "Нефтчи" ўз майдонида атига 5 очко тўплади. Салбий натижалар жамоа мухлислари ташрифига ҳам таъсир қилмай қолмади.

"Нефтчи"нинг уй ўйинига энг кўп мухлис "Пахтакор" билан баҳсда келди - 8117. "Металлург" ва "Обод" билан учрашувларга эса Фарғонадаги стадионга 800га яқин одам келгани ачинарли холатдир.

Ўтган йил Фарғона клуби ёзги таътилга 21 очко билан (9-ўрин) чиқиб кетган эди. Бу йил эса 15та ўйиндан кейин 11 очко жамғарилди (15-ўрин) холос.

Фарғоналик мухлислар иккинчи даврада Абрамов жамоани ўзига хос бўлмаган ўриндан юқорироққа олиб чиқишини кутишлари турган гап.



“Бунёдкор”

"Бунёдкор" биринчи даврада жуда муваффақиятсиз иштирок этди. 15та ўйинда 21 очко жамғариб клуб тарихида бўлмаган натижани қайд этди. Доим юқори ўринларда бориб чемпионлик учун курашиб келган "қалдирғочлар" биринчи даврада кўплаб ўйинларда очко йўқотишди.  

"Бунёдкор" "Обод"ни юта олмади, ўз майдонида "Қизилқум"га ютқазди, "Динамо" билан очко бўлишиб олди. Муборакда, Ғузор ва Бухорода имконият бой берилди.

Жамоа легионерлар танлашда қаттиқ янглишди. Аслида ярим ҳимоячи бўлган Душан Мичич ҳимояда ўзидан яхши таассурот қолдира олмади. Ўтган йил "Бухоро"да кўплаб голлар урган Вадим Чемиртан эса "Бунёдкор"га ўттию гол уришни эсидан чиқариб қўйди.

2016 йилги мавсумда биринчи даврада 11та ғалаба 4та дуранг ўйнаб умуман мағлубиятга учрамаган эди. Бу йил эса 10та ўйинда ғалаба нималигини билмади.

Иккинчи даврада Миржалол Қосимов бошчилигида жамоа юқори ўринларга ҳаракат қилиши аниқ. Барчасини вақт кўрсатиб беради.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика