"Селтик"ни Хенрик Ларссон ёки Мойес бошқариши мумкин
22 май 2014 21:10
Янгиликлар
"Селтик"ни Хенрик Ларссон ёки Мойес бошқариши мумкин
МЮ собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес ва "Фалькенберг" устози Хенрик Ларссон "Селтик" жамоаси бош мураббийлигига номзод.
Бугун "Селтик" жамоаси бош мураббийи Нил Леннон жамоадан кетишини эълон қилди.
80-йилларда "Селтик" сафида тўп сурган Мойес апрель ойида МЮдан бўшатилганидан бери ишсиз юрибди.
Ларссон эса вақтида жамоа таркибида 315 та ўйин ўтказиб, 242 та гол муаллифи бўлишга улгурган. У мураббийлик фаолиятини 2009-йилда бошлаган.
Фикрлар