UZ

Сўнгги янгиликлар

15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  0 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  1 14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  3 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   6 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  12 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  21 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  11

Сайтимиз ходимлари "Интер" - "Реал" ўйинига ўз тахминларини билдиришди Янгиликлар

Сайтимиз ходимлари "Интер" - "Реал" ўйинига ўз тахминларини билдиришди

Европа Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувлари кеча старт олди.

Бугунга белгиланган баҳслар орасида марказий учрашувлар етарлича, натижа эътибори билан ҳам, мотивация эътибори билан ҳам энг марказий ўйин Миланда “Интер” – “Реал Мадрид” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. B гуруҳи эътибор берсангиз, у ерда мазкур икки жамоа 3 ва 4-ўринларда жойлашган. ЕЧЛ бошланишидан аввал ушбу гуруҳда фаворит дея аталган жамоалар бугунга келиб плей-оффга чиқиш ҳаракатида. Ката эҳтимол билан эртага ўтар кечаси ўтказилдиган учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. “Интер” – “Реал Мадрид” ўйини ҳақида сайтимиз ходимларининг таҳминлари қандай? Уларнинг ўйин олди берган фикрлари ва таҳминий ҳисоблари билан тарнишинг.


Сайт бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:

Ўйин ҳақида: Аслида гуруҳ фаворитлари ҳисобланган, айни пайтда эса сўнгги икки ўринни эгаллаб турган клублар ўртасидаги баҳс. Иккала жамоа ҳам бугунги ўйинда борини беради, акс ҳолда гуруҳдан чиқиши деярли имконсиз бўлиб қолади. Конте бошчилигидаги "Интер" ўз майдонида ўйнаётгани учун кичик устунликка эга деб ҳисоблайман. Гуруҳдан "Боруссия" ва "Интер" чиқса керак, менимча. 

Тахминий ҳисоб: 2:1 – “Интер” фойдасига. 


Championat.asia нинг кўринмас, аммо катта ишларни бажарувчи ходими Шерзод Нурматов:

Ўйин ҳақида: Бу ўйин шубҳасиз куннинг марказий учрашуви болади. "Интер" жамоасининг ушбу баҳсдаги имкониятларини юқорироқ баҳолайман. 

Тахминий ҳисоб: Тахминимча миланликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. 


Фотомухбиримиз Жаҳонгир Файзуллаев, сайт ходимлари учун “Петаж”:

Ўйин ҳақида: Менимча бугунги ўйинда ҳақиқий жанг бўлади. "Интер" жамоасининг мағлуб бўлишига ҳаққи йўқ, сабаби агар бугун жамоа ютқазадиган бўлса гуруҳдан қолиб кетиш эҳтимоли жуда юқори бўлади. Имкони борича майдонда тер тўкади футболчилар. "Реал Мадрид"да имконият яхши. Мадридликларда "Интер"га қараганда бироз енгиллик бўлади. 

Тахминий ҳисоб: Менимча "Интер" жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонади.


Миланшунос ёш ходимимиз Фаҳриддин Рўзиев:

Ўйин ҳақида: ЕЧЛни янги мавсумида “Реал Мадрид” кутилмаганда ноқулай аҳволга тушиб қолди. Бугун Рамос ва Бензема йўқ, лекин мадридликлар ғалаба қозониши шарт. “Интер” учун бу ўйин сўнгги умид. Яъни майдондаги аёвсиз кураш олдиндан кафолатланган. Бензема ва Рамоссиз Реал қийналади. 

Тахминий ҳисоб: Тахминим - 2:2.


Ҳар жабҳада ёшларга ўрин берилиши муҳим деб ҳисоблайдиган Абдулазиз Искандаров:

Ўйин ҳақида: "Интер" ва "Реал Мадрид" тўқнашувида меҳмонларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Зидан шогирдлари ЕЧЛни кўнгилдагидек бошлай олмагани ҳеч нарсани англатмайди ва бундан фожеа ҳам ясаш керак эмас. Мана энди секин аста мадридликлар ким аслида ким эканлигини исботлашмоқда. Яъни уйғонишмоқда дея оламан. "Интер" ўз майдонида ўйнайди, таркибда ижрочилар етарли даражада. Лекин назаримда уюшқоқлик ва характер гоҳида жамоага етишмайди. Агар бу ўйинда Конте Зиданни мағлуб этса 5 очко билан олдинга ўтиб олади, Реални эса гуруҳдан чиқиш имкониятлари пасаяди. Зидан бунга йўл қўймаса керак. Умуман олганда гуруҳдаги барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжудлигини жадвалдан ҳам кўриб олиш қийин эмас. Жамоалар орасидаги очколар ўртасида тафовут катта эмаслигини ҳисобга олсак биринчи ва иккинчи ўрин учун кураш охирги турга қадар давом этади.

Тахминий ҳисоб: Тахминим 2:3 - Реал фойдасига.


Сайтимизнинг Самарқанд вилоятидаги мухбири Фурқат Пўлатов:

Ўйин ҳақида: Куннинг марказий ўйинида Италия клубининг кичик хисобда ғалабасини кутяпман. Сабаби: Мезбонлик омили, мадридликлар сафида етакчилар Рамос ва Бенземанинг ўйинда иштирок этолмаслиги ва миланликларнинг гурухда сунгги ўринда борётгани. 

Тахминий хисоб: 2:1 – “Интер” жамоаси ғалаба қозонади.


Оғабек Самисов 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика