UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  9 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди”

Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига кўчиб ўтди.

“Қатар клубларидан бир қатор таклифлар бор эди. Таклиф билдирган барча клуб шарт-шароитлари билан танишиб чиқиб "Ал Сайлия" жамоаси таклифини қабул қилдим.

Куни кеча жамоанинг барча шарт-шароити билан танишиб чиқдик. Насиб қилса ушбу клубда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” клубидаги жамоадошим Темурхўжа Абдуҳолиқов билан "Ал Сайлия"да бирга тўп тепадиган бўлдик. Бу Темурхўжа учун ҳам, мен учун ҳам жуда ҳам зўр бўлди. Иккимиз ҳам бундан хурсанд бўлдик. "Ал Сайлия" клуби олдига яхши ўйин кўрсатиб юқори ўринларни эгаллаб, чиройли натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган.

Жамоада биздан ташқари Руминия, Баҳрайндан легионер футболчилар бор. Қатар клубида ўзимизни синаб кўришни истаганимиз учун ушбу жамоани танладик.



"Ал Сайлия" билан бир ярим йилга шартнома имзоладик. Клуб раҳбарияти бизга жуда ҳам зўр шароитлар яратиб берди. Уй, машина деганларидек барчасини амалга ошириб беришди. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа мураббийи тунислик экан.

Тил борасида бироз муаммолар бор эди. Лекин бизга таржимонлар тақдим этишди, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бизни шунчалик қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга, барча шарт-шароитлар қилиб берган “Локомотив” клуби раҳбариятидан тортиб, барча ишчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Локомотив” жамоаси орқали шу даражага етишдим. Бир умр ушбу жамоадан қарздорман”, - дейди "Ал Сайлия" футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика