Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!
21 дек 2025 21:00
Янгиликлар
Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!
Мадриднинг "Реал" клуби яқин трансферлар даврида ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуонони ижарага бериш имкониятини "фаол кўриб чиқмоқда.
Футболчи жаҳон чемпионати олдидан тез-тез майдонга тушишни истайди ва Аргентина терма жамоаси таркибидан жой олишга умид қилмоқда. Аммо, ҳозирча Мастантуоно Хаби Алонсо қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.
"Қаймоқранглилар" футболчининг тўлақонли трансферидан манфаатдор эмас. Бу мавсумда Франко Мастантуоно "Реал" сафида 14 та учрашувда майдонга тушди. Уларда футболчи битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар