

Футболчи жаҳон чемпионати олдидан тез-тез майдонга тушишни истайди ва Аргентина терма жамоаси таркибидан жой олишга умид қилмоқда. Аммо, ҳозирча Мастантуоно Хаби Алонсо қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.
"Қаймоқранглилар" футболчининг тўлақонли трансферидан манфаатдор эмас. Бу мавсумда Франко Мастантуоно "Реал" сафида 14 та учрашувда майдонга тушди. Уларда футболчи битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



