

Бу ҳақда журналист Николо Скира ёзмоқда.
Ҳужумчи фаолиятини "Вест Хэм”, "Сандерленд" ёки "Эвертон"да давом эттириши мумкин. Қайд этилишича, римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини футболчидан умид қилмаяпти, шунинг учун унга янги жамоа қидирилмоқда.
Довбик жорий мавсум "Рома" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



