Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди

Alisher Ostonov
21 дек 2025, 23:24
Германия Бундеслигаси 15-тур доирасидаги "Хайденхайм" — "Бавария" ўйини бўлиб ўтди.

Йосип Сташинич, Майкл Олисе, Луис Диас ва Харри Кейн томонидан киритилган голлар “Бавария”га меҳмонда “Хайденхайм” устидан йирик ғалабани таъминлади.

"Бавария" 41 очко билан Бундеслига жадвалида етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи бўлмиш Дортмунднинг "Боруссия" клубида 32 очко мавжуд.





Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia