UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  0 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  1 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  2 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   82 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  17 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  17 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз"

Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Ўйлашимча ўйин мухлисларга қувонч бағишлади. Барчамиз хурсандмиз, дебют ўйинимизда ғалаба қозондик. Ҳозирги кунда Осиёда барча футбол ўйнашни ўрганиб олганини айтгандим. Ҳали йигитлар янги ўйин стилини тушуниб олишгани йўқлиги кўринди. Умуман олганда бугунги ғалабадан хурсандмиз, йигитларга раҳмат айтаман", - дейди Самвел Бабаян.

- Жасур Ҳасанов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира олди, кейинги ўйинда у асосий таркибда тушиши мумкинми? Ислом Тўхтахўжаевнинг ўнг қанот ҳимоячиси эмаслиги билиниб қолди.

- Филиппинга қарши ўйин учун таркибни ўйин арафасида танлаймиз. Ўша куни тайёр бўлган футболчи майдонга тушади. Тўғри Тўхтахўжаев балки ҳужумга кам ўтгандир, аммо унинг тажрибаси туфайли майдонга туширдим. Кейинги ўйиндан олдин албатта бугунги ўйинни кўриб чиқамиз ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жамоа тезкор ҳужумга ўтишни ўрнига бир бирларига кўп тўп узатишди, узун диоганаллар кам бўлди.

- Бугун кўпчилик ўйинчилар учун терма жамоадаги илк ўйин эди. Кўпчилик ҳаяжонланди. Кейинги ўйинларда янада ҳужумкорроқ ўйин намойиш этамиз.

- Бугун Сардор Рашидовнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Ҳозирча таркибимизда энг қийини Рашидовга, чунки у икки ойдан буён расмий ўйинда майдонга тушмаган. Аммо бугун Рашидов барча умидларимни оқлади, у нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам ўйнади.

- Санжар Турсуновни нима учун майдонга туширишдан мақсадингиз нима эди? Мақсадингизга етдингизми?

- Турсунов хорижда ўйнаётган тажрибали легионерларимиздан бири ҳисобланади. Унинг "Ворскла" клубида ўтказган ўйинларининг барчасини кузатиб борамиз. Шунчаки у Тошкентга кеч етиб келгани учун ҳам жамоага қўшилиб кета олмади.

- Сиз ўйиндан олдин бу таркибни энг кучли деб атадингиз, бугунги ўйинга қараб бундай деб бўлмайди...

- Балки ўзаро тушуниш жиҳатидан улар кўп хато қилишгандир, аммо бугун таркибда энг кучли футболчилар йиғилган деб ҳисоблайман.

- Яман гуруҳдаги энг кучсиз жамоа экани кўриниб қолди, кейинги ўйинларда кимлар эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

- Биз захирадан футболчи қидириш эмас, бор футболчиларнинг ўйинини кучайтиришимиз керак. Насиб қилса кейинги баҳсларда яна ғалаба билан барчани хурсанд қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика