UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22ФИФА хавотирда  0 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  2 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим” Янгиликлар

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим”

Мавсум аввалида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан “Олмалиқ”қа кўчиб ўтган Саламат Қуттибоев янги клуби таркибида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ.

Аксинча нукуслик футболчи қисқа фурсат ичида “Олмалиқ”нинг етакчисига айланиб улгурди. Шу боис бўлса керак бош мураббий Игорь Шквирин уни 27та ўйинда майдонга туширди. Ўз навбатида футболчи рақиблар дарвозасига жами 5та гол тўп киритди. Яқинда Саламатга “Насаф” жиддий қизиқаётгани ҳақида эшитдик. Шу муносабат билан футболчининг ўзи билан боғланганимизда, интервью беришга унчалик қизиқмаслигини айтиб, гапга “йўқроқ”лигини таъкидлади. Аммо қароримизда қатъий туриб, “гапиртира” олдик. Жавоблар эса олдиндан таҳмин қилганимиздек, қисқа-қисқа бўлди.

- Таътилни қандай ўтказяпсиз?
- Уйдаман. Нукусда оилам даврасида дам оляпман. Шу кунларда тобим қочиб қолган. Шамоллаб қолдим шекилли, даволаняпман.

- Бу йил “Олмалиқ”да 27та ўйинда майдонга тушдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим. У ерда ажойиб мавсумни ўтказдим.

- Чемпионат аввалида кўпчилик “Олмалиқ”ни совринли ўринлар учун жиддий курашишини таҳмин қилганди. Аммо якунда 6-ўрин билан чекланди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Бунга энг аввало ўзимиз сабабчимиз. Сафар ўйинларида хусусан Наманганда ғалаба қозонаётган пайтимизда якунда дуранг ўйнаб қўйдик. Кейин ўзимизда кутилмаганда “Машъал”га имкониятни бой бердик. Шу каби баҳсларда йўқотилган очколар охирида салбий таъсир ўтказиб, совринли ўринларга бўлган имкониятимизни кескин пасайтириб юборди деб ўйлайман.

- Бош мураббий сизни ярим ҳимояда ўйнатишга қарор қилди. Афтидан марказий ярим ҳимоячи сифатида харакат қилиш, ўзингиз учун ҳам қулай бўлса керак?
- Ҳа, шундай. Бунгача асосан мудофаа чизиғида ўйнаб келардим. Аммо “Олмалиқ”да кўпроқ ҳужумчилар ортида харакатландим. (Кулиб) Натижада 5та гол ҳам уришга эришдим. 


- Марказда қайси футболчи билан ўйнаш сиз учун енгилроқ кечди?
- Биласиз бизда юқори савиядаги ўйинчилар йиғилган. Кўпинча Жаҳонгир Абдумўминов билан тандем бўлдик. Уни “Машъал”дан бери биламан. Иқтидорли йигит. Қолаверса Шавкат Саломов билан ўйнаш ҳам анчагина осон. Шунингдек Ғулом Ўрунов ҳам чакки эмаслигини таъкидлаган бўлардим.

- Игорь Шквирин қандай таассурот қолдирди?
- Жуда яхши. Мураббий сифатида ўзига яраша билим ва фикрига эгадир. “Олмалиқ”ни кўп йиллардан буён бошқариб келаётгани учун ҳам тажрибаси юқори. Қолаверса ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Ҳар қандай холатда ҳам футболчини руҳиятини сеза олади ва ўйинга тайёрлаш услуби ҳам ўзгача.

- “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим деб айтдингиз. Айтингчи келаси йил ҳам сизни ушбу жамоада кўрамизми?
- Жамоам билан шу йилнинг декабрь ойига қадар амалда шартномам бор. Яқинда “Олмалиқ” илк йиғинни бошлайди ва унда мен ҳам иштирок этаман. Назаримда ушбу йиғин чоғида бу масала юзасидан раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашиб олиш имкони бўлади. Лекин ҳозир улар менга ҳеч нима демади.

- Сизга “Насаф”дан таклиф бўлаётганини эшитдик. Шу ростми?
- Бу ҳақда шахсан “Насаф” вакилларидан ҳеч бири менга мурожаат қилгани йўқ. Тўғриси, ҳозир таътилда бўлганим учун асосий эътиборимни хордиқ чиқаришга қаратганман. Шу боис бу борада ўйлаб кўрмадим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика