UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"

Бугун Про лига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди ва "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ҳам оғир учрашув бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. Лекин умумий ҳисобда учта гол уриб ғалаба қозондик. Ушбу ғалабадан сўнг жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олдик ва 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив" баҳсини ҳам диққат билан кузатамиз, чунки охирги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Гарчи бугун 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, тўғрисини айтишим керак, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади, чунки "Олимпик" ҳам қаттиқ курашди", – деди Қуттибоев.

- "Арал"нинг охирги турдаги "Локомотив"га қарши баҳси финалдек кечади. Шу ўйин ҳақида фикрингиз...

- Финал дейишга ҳали эртами деб ўйлайман. Ҳаммаси "Локомотив"нинг "Олимпик-MobiUz" билан қандай натижа қайд этишига боғлиқ. "Локомотив" ютқазса ёки дуранг ўйнаса, шундан сўнг бу ўйин финал бўлади. Биз ҳам шуни кутяпмиз, тўғриси, ўзим ҳам финал бўлади деб ўйлаяпман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
04 ноя 08:36:28
kholmurzaev
Qoraqapoq Jamoasini xam Superligada ko'rish juda yoqimli
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика