UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  1 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  3 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  7 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  14 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  9 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4

Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Арал" – "Бухоро" учрашуви 0:1 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб, "Бухоро" Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Аввало, охиригача кураш олиб боргани учун жамоамга раҳмат айтаман ва "Бухоро"ни Суперлигада қолгани билан табриклайман. Бугунги баҳсда маҳорат ўз сўзини айтди. Рақиб маҳорат эвазига ютиб кетди деб ўйлайман. Биз ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилдик.

- Ғалаба учун нима етишмади?

- Кўп нарса етишмади. Биринчи навбатда тажриба ва маҳорат. Барибир биз Пролига жамоасимиз ва бу нарса кўзга ташланди. Вазиятлар ҳам яратилди, лекин гол ура олмадик. "Бухоро" эса битта имкониятдан фойлаланиб гол урди. Ўйиндан олдин футболчиларга аввало яхши ҳимояланиш кераклигини айтгандик. Ҳимояда ёмон ўйнамадик, фақат битта хато голга олиб келди.

- Иззатилла Абдулҳақов "Локомотив" билан ўйинда майдонга тушиб анча яхши ҳаракат қилганди. Бугун нима учун захирада қолдирилди?

- Иззатилла жароҳатдан сўнг даволаниб энди-энди ўзига келяпти. У бир ярим йил футбол ўйнамади, буни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳали албатта ўзини кўрсатади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика