UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:15Суперлига. "Хоразм" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  1 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  21 16:05"Капаз" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  8 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  0 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  1 14:28U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ирландияга мағлубиятган учраган ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди  13 12:43"Динамо" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди  1 12:15"Челси" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2 12:07Ратиньо кейинги мавсум учун режаси ва йил давомида энг ноқулай бўлган футболчи кимлигини айтди  3 11:50"Пахтакор" "Қўқон-1912"ни мағлуб эта олмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 11:28Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди  87

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар гол уриб кетди. Бизда эса футболчиларимиз уч марта бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бизда ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бугун жамоам ёмон ўйнамади, айниқса иккинчи бўлим охирларида яхши ҳаракат қилдик. Яна бир марта такрорлайман, бундай ўйинларда ютиш учун гол уриш керак.

- Статистика шундайки, "Локомотив" ўз майдонида "Арал"ни мағлуб қилади, "Арал" эса ўз майдонида "Локомотив"ни. Бу сўнгги тургача давом этармикин?

- Худо хоҳласа. Энди биз "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этамиз.

- Суперлига учун кураш сўнгги тургача давом этармикин?

- Ҳозир Суперлига учун учта жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасига мавсум бошида қандай вазифа қўйилганди ва бу қанчалик амалга оширилмоқда?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол берилади. Вазифамиз - ҳар ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Бугун биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу вазият ҳақида фикрингиз. Ўша пайтда жамоа қандай хатога йўл қўйди?

- Ҳимоячиларимиз чуқур ҳимояланди, уч марказий ҳимоячи бир-бирига қараб қолди. Яримта вазият эди. Таянч ҳудудида эса футболчилар эътиборсизликка йўл қўйишди. Шу хатонинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

- Бугун 6 очколик ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса биз учун.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика