UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  3 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  17 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  21 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  6 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0

Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман" Янгиликлар

Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"

Лиссабоннинг "Бенфика" клуби устози Жозе Моуринью ЕЧЛ доирасидаги собиқ жамоаси — "Реал Мадрид"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Special One" Мадриддаги фаолияти ва клуб президенти билан алоқаларини ёдга олди.

Флорентино Перес билан муносабатлар:

Моуринью ва Перес ўртасидаги дўстлик ҳали ҳам мустаҳкам.

"Флорентино билан охирги марта «Бенфика»га келганимда гаплашдик, у мени табриклади. Эртага уни ўйинда кўришдан умидворман. Орамиздаги ажойиб дўстликни яширишга ҳожат йўқ", — дейди Жозе.

Кетиш сабаби ва "тоза виждон":

Португалиялик мутахассис Мадрид клубидан ўз хоҳиши билан кетганини алоҳида таъкидлади:

Моуриньюнинг фикрича, у "Реал"нинг энг оғир даврларида ишлаб, жамоани порлоқ келажак учун тайёрлаб кетган.

Унинг кетишига эса оилавий сабаблар асосий омил бўлган: "Оиладан муҳимроқ нарса йўқ".

Моуриньюдан навбатдаги "иқтибос":

"Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман. Агар сен клубдан ўз ташаббусинг билан кетсанг, демак, виждонинг поклигани англатади", — дея қўшимча қилди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, эртага Чемпионлар Лигасининг дастлабки ўтиш ўйинида Арбелоа шогирдлари Португалияда "Бенфика" меҳмони бўлишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
17 фев 08:29:00
Nasaf Real
Man uchun eng kuchli murabbiylar
1 Joze Mourinyoni
2 Yurgen Klop
3 Karlo Anchelotti
4 Fergyusson
5 Pep Gvardiola
6 Del Boske
   
17 фев 01:54:56
Haqiqat-2
Askar nukus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Админлар эртага уйин Мадридда эмас Бенфика майдонида булади
Бу админлар ҳатто кучли 9-16 ўрин эгалари қуйи 17-24 ўриндагилар билан дастлаб меҳмонда ўйнашини ҳам билишмаса керак
   
17 фев 01:20:23
Askar nukus
Админлар эртага уйин Мадридда эмас Бенфика майдонида булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика