UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  0 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  2 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  39 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  14 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик" Янгиликлар

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик"

Шу кунларда Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат тўртинчи тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун турда дам олиш куни, ўйинлар эртадан яна давом эттирилади. Бир кунлик танаффусдан фойдаланиб, "Ардус" жамоаси дарвозабони Рустам Умаров билан кичик суҳбат уюштирдик.

- Сўнгги икки йил ичида тур ўйинлари биринчи марта Тошкентдан ташқарида ўтказилмоқда.
- Охирги тур ўйинлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Кўплаб Тошкент клублари сафарга чиқишни соғиниб қолишганди. Кимлардир учун дастлабки хизмат сафари бўлди десам ҳам бўлади.

Бу турда юқоридаги 3 ўрин учун шиддатли кураш кечмоқда. "Олмалиқ", "Дўстлик AIN" ва "Ардус" биринчи ўринга чиқиш учун курашмоқда. Очко учун фақат бу уч клуб курашмаяпти. Ҳар бир жамоа сўнгги сонияга қадар ўйнамоқда.

- Самарқанддаги аренанинг ҳолати қай даражада?
- Биз ўйнаётган зални тур бошланишига қадар етарли даражада тайёрлай олишмади. Тушунарсиз сабабларга кўра, майдон сирғанчиқ ва оёқда туриб бўлмаяпти. Бундай майдонда исталган футзалчи исталган пайтда кутилмаган хатога йўл қўйиши мумкин. Афсуски, ўйинчилар ўз маҳоратларини тўлиқ намойиш эта олишмайди. Биз бунга эътибор қаратмаган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳозир асосий мақсадимиз керакли ўринга эга бўлиш ва барча масалани плей-офф баҳсларида ҳал қилиш.

- Турнинг иккинчи кунида Қаршининг "Дўстлик AIN" жамоаси мағлуб этилди. Ана шу ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Биринчи турда биз "Дўстлик AIN" билан ўйнагандик. Уларга ютқазиб қўйгандик ва "Максам Чирчиқ" ҳамда "Нафис" билан ўйинларда очколар йўқотгандик. Агар шу иккита дуранг бўлмаганида биз биринчи ўринда бўлардик.

Бу турга яхши тайёрландик. Стандарт вазиятлар устида ишладик, ҳимоядан ҳужумга ўтишни синовдан ўтказдик. "Дўстлик AIN" билан баҳсда ҳимоядан ўйнаб қарши ҳужумга эътибор қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни тенглаштириш ва олдинга ўтиб олиш учун имкониятларга эга бўлди. Аммо ғалабали натижани сақлаб қолдик.

Олдинда "Когон" ва "Олмалиқ" билан ўйинлар бор. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика