UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Рустам Мирсодиқов: "Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Андижон" (3:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Ҳар сафар учрашувдан сўнг шу савол берилади. Лекин бугун жуда мухлислар ҳам ажойиб ўйинга гувоҳ бўлди деб ўйлайман, - дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович. 

Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба керак эди. Айниқса рақибимиз "Андижон"нинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қониқарсиз бўлгани учун ҳам улар ғалаба иштиёқида тўп тепди. Лекин шогирдларим астойдил ўйнаб, ғалабани ўз томонимизга оғдира олишди. Бундан хурсандмиз.

- "Андижон"нинг ўйини менга ёқди. Битта футболчи кам ўйнаган бўлсада, очко олиш илинжида бўлишди. Уларда кетма-кет мағлубиятлардан кейин руҳий пасайиш бўлгандек туюлди.   

- Албатта жамоада ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Ҳимоячимиз Александр Ковалёв жароҳати боис майдонга туша олмаяпти.

- Кейинги турда "Пахтакор" билан рўбарў келамиз. Гарчи "шерлар" турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган бўлса-да, бу бизни чўчитмайди. Чунки илгари ҳам бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Навбатдаги учрашувда ҳам ижобий натижага эришиш учун ўйнаймиз, - дейди Мирсодиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика