UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  5 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  10 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  11 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  35 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  15 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида Янгиликлар

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика