UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  173 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасидаги "Сурхон" – "Динамо" ўйини бўлиб ўтди.

Суперлига, 7-тур

"Сурхон" – "Динамо" - 1:1

Ҳакамлар: Сардор Исматуллаев, Зиёдулло Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Акмал Раҳимов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Никита Мустафин

Назоратчи: Равил Шоаҳмедов

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Улуғбек Ҳошимов 49, - 1:0. Анваржон Ҳожимирзаев 90+10 пенальти, - 1:1.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (27.Асилбек Жумаев, 88), 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов (77.Асадбек Каримов, 88), 10.Дмитрий Плетнёв (6.Беҳзод Шамсиев, 88), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (99.Комрон Сайдазимов, 88), 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 18.Сильванус Нимели, 22.Жавоҳир Жўраев, 23.Егор Кримец, .

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов, 10.Жоэль Кожо, 11.Дамир Темиров (29.Владимир Козак, 46), 17.Салим Мустафоев, 21.Анвар Ҳожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (58.Ҳусниддин Ғофуров, 89), 23.Фарруҳ Икромов (35.Эммануэль Ягр, 46), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Анваржон Файзуллаев, 14.Баҳодир Насимов, 30.Абубакир Мўйдинов, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантиришлар: Жоэль Кожо 60, Дилшод Йўлдошев 62, Беҳзод Шамсиев 90+9,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+12. Ўйин тугади, "Сурхон" - "Динамо" 1:1.

90+10. ГОЛ! АНВАРЖОН ҲОЖИМИРЗАЕВ пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

90+9. ВАР ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон! Тўп ҳимоячининг қўлига теккан

90+7. Бош ҳакам VARнинг жавобини кутмоқда... "Динамо" пенальти тепиши мумкин

90+4. ЗАРБА! Кожонинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгаришлар. "Сурхон". Плетнёв, Ҳамиджонов, Ҳошимов, Абдураҳмонов ўрнига Шамсиев, Каримов, Жумаев ва Сайдазимов тушди

89. Ўзгариш. "Динамо". Санжар Шоаҳмедов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

86. ЗАРБАААА! Жоэль Кожонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

78. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедовнинг жарим майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Дилшод Йўлдошев эгаллаб олди

76. Прожекторлар ёнди ва ўйин давом этади.

69. "Пахтакор" стадионидаги ярим прожекторлар ўчиб қолгани боис, бош ҳакам ўйинни вақтинчалик тўхтатди

65. ЗАРБА! Эммануэл Ягрнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди

62. Огоҳлантириш. "Сурхон". Дилшод Йўлдошев

60. Огоҳлантириш. "Динамо". Жоэль Кожо

49. ГОЛ! УЛУҒБЕК ҲОШИМОВ! Ягудиннинг хатосидан кейин Ҳошимов бўш дарвозани ишғол қилди - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ



46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Динамо". Фарруҳ Икромов ўрнига Эммануэл Ягр, Дамир Темиров ўрнига Владимир Козак майдонга тушди.


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБА! Улуғбек Абдуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Дилшод Йўлдошев қийинчилик билан қайтариб қолди.

37. Ўйин шарҳловчиси Мурод Ризаев айтганидек ўйин анчагина зерикарли ўтмоқда

33. ЗАРБАА! Достон Турсуновнинг навбатдаги зарбаси, бу сафар Мустафоев тўпни қайтаришга эришди

27. ЗАРБА! Плетнёвнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

24. УХХХХ! ЗАРБА!  Хавфли вазият! Кожонинг узатмасидан кейин Нархнинг зарбаси дарвоза устунига тегди... Қанот ҳаками эса офсайд байроқчасини кўтарганди

21. ЗАРБА! Дмитрий Плетнёвнинг рейдидан кейинги зарбаси ноаниқ чиқди 




18. ЗАРБА! "Сурхон"дан хавфли ҳужум. Достон Турсуновнинг кучли зарбасини Равшан Ягудин қайтариб қолди!

11.  Кожо Жоэлнинг дарвоза томон дастлабки зарбасидан кейин қанот ҳаками офсайд байроқчасини кўтарди

10. ЗАРБА! Улуғбек Ҳошимовнинг узатмасидан кейин Абдураҳмонов боши билан зарба берди, ноаниқ

9. "Динамо"нинг ҳужуми, Дамир Темиров қарши ҳужумда тўхтатиб қолинди.




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика