

Чемпионликка тобора яқинлашиб бораётган "Истиқлол" учун ғалаба жуда муҳим эди. Эрон олтин медалини ўзиники қилишга уринаётган Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлади.
58 дақиқада Салимининг бурчакдан узатилган тўпни боши билан йўллаган зарбаси голга айланди ва "Истиқлол" ҳисобда олдинга чиқди. Баҳсда бошқа гол киритилмади.
"Истиқлол" Эрон чемпионати жадвалида 27 турдан сўнг 60 очко тўплаб, етакчилик қилмоқда. Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Персеполис" эса 1 очко камроқ тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.




