UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  6 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  3 20:42Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  7 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  8 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  27 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  5 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  7

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 1:2

12 май, 19:00

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Даулетбай Аманбаев

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Элнур Дониёров

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 22, Тома Табатадзе (пенальти), 0:2 — 52, Жашид Искандеров (Фарруҳ Сайфиев), 1:2 — 80, Лупчо Дориев (пенальти).

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 5. Жасур Ёқубов (17. Самандар Синдаров, 62), 8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Лупчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов (11. Зоран Петрович, 56), 28. Станислав Андреев (22. Алексей Носко, 56), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Захира: 1. Муҳаммадюсуф Собиров, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов, 18. Миржалол Абдумуталов, 82. Фазлиддин Омонкелдиев, 90. Улуғбек Кенжаев.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов (с), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев, 81), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўз Иминжонов, 87), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достон Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев.

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (41), Филип Иванович (45), Жамшид Болтабоев (77), Аброр Исмоилов (82), Ўткир Юсупов (90+2), Иван Бошкович (90+5), Самвел Бабаян (90+5), Олег Зотеев (90+6).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+9. Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

90+7. "Навбаҳор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келмоқда.

90+5. Икки жамоа мураббийи эътирозлар учун огоҳлантирилди.

90+2. Юсупов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90+1. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг узатмасидан сўнг Мавлонқулов тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

85. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонларда яна бир қулай вазият юзага келди, Аҳмедов сўнгги паллада тўпни қайтариб юборди.

84. Йововичнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

80. ГОЛ! Дориев 11 метрли нуқтадан "Навбаҳор" дарвозасининг ўнг тараф пастки бурчагини аниқлик билан нишонга олди. Юсупов тўп йўналишини топа олмади.

77. "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Болтабоев ўз жарима майдонида Петровични тўхтатиб қолди.

76. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг олис масоафадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

75. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси бартараф этилди.

71. Қобиловнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ йўналиш бўйлаб кетди.

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Табатадзенинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

66. Собиржонов "Сўғдиёна" жарима майдони яқинида қоидабузарлик эвазига тўхтатилди.

62. Мезбонларда яна бир згариш рўй берди.

56. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

52. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг "Сўғдиёна" жарима майдонидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рекошет ҳосил қилганча рақиб дарвозаси бориб тушди!

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Йовович жароҳат олган кўпинади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим бошланиши бироз кечикмоқда.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Филип Иванович рақибнинг тезкор ҳужумини бузишга урингани учун огоҳлантирилди.

41. Сайфиев қўл билан тўпга ўйнагани учун огоҳлантирилди. Узатмадан кейин эса Ёқубов зарба йўллай олмади. 

40. Йововичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

39. Меҳмонлар яна фоль ишлатишди. "Сўғдиёна"да стандарт вазият юзага келди.

37. Йович майдона марказида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

29. Исмоилов катта тезликда бирин-кетин икки рақибидан ўтиб кетди, сўнгра ўзи тўпдан ҳам илгарилаб кетиб қолди.

22. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли нуқтадан "Сўғдиёна" дарвозасининг чап бурчагини аниқ нишонга олди! Митрович эса қарама-қарши томонга ташланди.

20. "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг тўп мезбонлар вакилларидан бирининг қўлига тегди.

16. Аброр Исмоилов Митрович билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар "Сўғдиёна" посбонига тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

15. Дориевнинг пасидан кейин Йовович катта тезликда "Навбаҳор" жарима майдонига кириб борди, рақиб ҳимоячилари уни тўхтатишди.

12. ЗАРБА! "Сўғдиёна" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юсупов эгаллаб олди.

10. Андреев "Навбаҳор" футболчиси томонидан йиқитилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келмоқда.

7. Юсупов жамоадошини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, уни рақиб ўйинчиси тўхтатиб қолди, ҳакам эса ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

6. Йововични майдон марказида Аҳмедов тўхтатиб қолди.

5. Дастлабки дақиқалар кескин курашлар остида ўтмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" футболчилари қора-оқ, "Навбаҳор" футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+24   
12 май 21:05:35
Nozimjon Nurmatov
Сўгдиёна Андижонда кандай ўйин чўзган бўлса шундай жазоланди рахмат Навбахор
+22   
12 май 19:32:21
Лацио Пахтакор
Пахтакор муҳлислари илтимос аралашмиймиз, қанақа гол урса ҳам омадини берсин.
+18   
12 май 19:08:46
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
+17   
12 май 21:28:27
MuhammadOdil Xaydarov
Navbahorga nisbatan hohaqlik qildi hakam Penalti yo`q edi
+15   
12 май 21:06:41
Islom Jurayev
Navbaxor darvozasi tomon quyilgan penalti buyicha fikrlarinani kutaman qanisizlar......
+15   
12 май 19:35:40
mateo
Ko'p gapirmay o'yinniyam ko'rila yig'loqlik qimiy jamoa sardori Andrev penalti vaziyatida jamodoshini sokvotti qolini osen boladiku deb botta anifutbol koti kuyganla ekan kopi.
+14   
12 май 21:52:19
SO'G'DIYONA Jizzax
Вакт чузиш етволиш ютаетган команда учун нормал холат. Сугдиена ютишни хохлаганда олдинрок гол уриши керегиди. Навбахор мухлисларига табрик
+14   
12 май 19:57:22
SO'G'DIYONA Jizzax
Пенальти бор эди 100%. Гандон мячни уткизворсаям голли вазият бумасди
+14   
12 май 19:39:50
Xojiakbar
Жарима майдон ичида очиқчасига қўл билан ўйнаса пеналти бермай Тўхтаниез отани колбасасини берсинми. Қизил бермагани учун хурсанд бўлишдику Сўгдиена футболчилари.
+12   
12 май 19:07:10
Olg'a
Olg'a Navbahor
+11   
12 май 20:45:56
@# #@
Ана эндивиждонан гапирийлар сугдиёна канака пенальти тепганини
+11   
12 май 20:43:31
Job Ir
Бу қанақа пеналти бўлди энди гапиринглар Хурматли экспертлар
+11   
12 май 19:48:15
Shahzod Mamajonov
Qolga tegdi penalti 100 %
+11   
12 май 19:38:52
BuRiBoSaR
Penalty haqqoniy buldi qoliga tegdi yiglamana
+10   
12 май 21:16:33
Alisher
Gʻalaba muborak! Navbahor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика