UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  0 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  14 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий ғалабага эришдик"

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Кубоги финалидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз тарихий ғалабага эришдик. Бу билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Стадионга келган мухлисларнинг кўп қисми ҳам биз томонда бўлди ва биз биргаликда ғалабага эришдик. Жиззахликларга ушбу ажойиб муҳитни ташкил этиб беришгани учун миннатдорчилик билдираман. Стадион маъмуриятига ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Финални нейтрал майдонда ўтказишни қўллаб-қувватлайман. Юртимизда янги стадионлар барпо этилмоқда ва бу каби катта иншоотларда ҳақиқий байрамни ташкил этиш зарур. Мухлисларга футбол байрамини тақдим этиб бериш лозим. Мен қачон ғалабага ишона бошладим? Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаганимизда мен ғалабага ишонишни бошладим. Танаффусдан сўнг йигитлар янада ҳужумкорликни оширишди ва бир қатор голли вазиятларни яратишда фаоллик кўрсатдик. Биринчи бўлимда ҳам гол уриш учун яхши имкониятларни юзага келтиргандик. Масалани иккинчи таймда ҳал этдик. Ушбу йирик ғалабани мен бутун Қашқадарё мухлисларига бағишлайман", дейди мураббий.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика