"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Khoja
16 фев 2026, 08:46
"Нефтчи" қишки трансфер ойнаси якунига қадар "Насаф" футболчисини қўлга киритмоқчи.

Фарғона жамоаси "Насаф"нинг қанот ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматовга қизиқиш билдирмоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эришса, ҳимоячи янги мавсумни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари сафида давом эттиради.

Аввалроқ, "Нефтчи" "Насаф" етакчиларидан бири Абдувоҳид Неъматовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ҳимоячининг "Насаф" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри Зафармуродни 600 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia