Расман: Скалони Аргентина терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 14:38
Лионель Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади.

Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапия матбуот анжуманида эълон қилди.

Скалонининг ўзи ҳам раҳбариятга ишонч учун миннатдорлик билдирди:

"Мураббийлар штаби билан муҳокамалардан сўнг шу қарорга келдик. Иштиёқим биринчи кундагидек баланд ва ишни давом эттиришдан бахтиёрман. Энди янги босқич бошланади".

Шартнома муддати расман очиқланмаган, аммо маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, янги келишув Америка Кубоги–2028 якунига қадар мўлжалланган ва уни ЖЧ–2030’гача узайтириш имконияти мавжуд.

48 ёшли мутахассис терма жамоани 2018 йилдан бери бошқариб, ЖЧ–2022, икки марта Америка Кубоги (2021, 2024) ва Финалиссима–2022 ғолиблигини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›