UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Биз Олмалиқда оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келгандик. Ҳа, "Олмалиқ" кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало "Олмалиқ" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ўтган йилги "Олмалиқ" эмас. Улар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйишган бўлса керак. Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни уддалай олмадик. Умуман ушбу баҳсда футболчиларимиз толиқиб қолишгани сезилиб қолди", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олександр Коблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи сизнингча легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
- Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламиз. Ўйнаса ўйнайди, бўлмаса у билан тузилган шартномани бекор қиламиз. Коблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

- Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда. Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур. Машғулотларда қайси футболчи кўпроқ тайёр бўлса айнан шу футболчини майдонга қўйишимиз лозим.

- Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
- Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

- Артур Геворкяннинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғулланишни бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

- Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда "Насаф" олдига аниқ вазифа қўймай келади.

- Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга келиб аниқ вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг ўзи ҳар доим шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Аммо клуб раҳбарияти олдимизга келиб мана шу ўринни оласан ёки бу совринни қўлга киритасан деб вазифа қўймаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика