UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  15 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  59 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Рўзиқул Бердиев: "Андижон"да руҳий тайёргарлик анча пасайганини кўрдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Андижон"да руҳий тайёргарлик анча пасайганини кўрдим"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Андижон" - "Насаф" (1:2, биринчи ўйин 0:5) ўйинидан кейинги матбуот анжумани фақат бир қисмдан иборат бўлди.
Мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов матбуот анжуманига келмади.

Шу боис фақат "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Олдинги учрашувдан кейин кам ўйин амалиётига эга бўлган ўйинчиларимга ҳам имконият бераман деб айтгандим. Мен бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, - деб гап бошлади Бердиев.  

Бугун улар бор кучлари билан тўп тепишди. Шогирдларимнинг айримларини жисмоний тайёргарлиги яхши эмаслигини билиб олдим. Лекин бугун жамоам ютуқ учун яхши ҳаракат қилишди. Кейин эътибор берган бўлсангиз сафимизда 17 ёшли ўйинчилар ҳам майдонга тушишди. Бу дегани биз ҳар доим ёшларга эътибор берамиз ва уларга имконият беришда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Бундай жароҳатлар бу ўйинчимизда тез-тез учраб туради. Шифокорларни айтиши бўйича ҳаммаси жойида. Кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёр.

- Бугун "Андижон" жамоаси ҳам биз каби ўйин амалиёти оз бўлган ўйинчилар билан тўп сурди. Ҳозир ўйинда шуни гувоҳи бўлдимки, жамоада руҳий тайёргарлик анча пасайган. Ўйинчиларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолган. Хужумларни якунлашда уларда совуққонлик етшмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат. "Андижон" жамоасида яхши футболчилар йиғилган. Кейинги ўйинларда жамоа мақсад сари дадил қадам ташлашади деб ўйлайман.

- Албатта биз кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Кейинги босқичда биз “Навбаҳор" жамоаси билан ўйнаймиз. Наманганликлар бу йил ажойиб ўйин намойиш этяпти. Бу жамоа билан ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик олиб борамиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Комилжон Икромов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика