UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  7 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  90 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  12 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Превью. "Рома" - "Наполи" ёки "Ювентус" ва "Милан" етакчига яқинлашиб олиши мумкин Янгиликлар

Превью. "Рома" - "Наполи" ёки "Ювентус" ва "Милан" етакчига яқинлашиб олиши мумкин

Италия чемпионатининг 28-тури қизиқарли баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

"Ювентус" - "Беневенто"

"Милан" ва Италия термасидаги жамоадош, дўстларнинг тўқнашуви — ҳаттоки улар бошқараётган жамоалар кучи тенг бўлмаса ҳам. Шундай бўлса-да, "Ювентус" таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Куадрадо йўқлиги сабаб қанотда Бернардескини кўрсак ажабмас. Дибала, Демираль, Бентанкур ва Рэмси сафга қайтишга деярли тайёр, лекин катта эҳтимол билан биз уларни терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келувчи танаффусдан кейин майдонда кўрамиз. "Беневенто" ҳам йўқотишлардан ҳоли эмас ва бу борада биринчи бўлиб Камил Гликни қайд этиш зарур. Ҳимоя чизиғига усиз осон бўлмаслиги турган гап. Шунингдек, жамоа устози Летиция ҳамда Скитьярелла хизматларидан фойдалана олмайди.

Қизиқ томони, биринчи даврада "Беневенто" "Ювентус"ни тўхтата олганди, жамоалар 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо қўйишган. Бўлажак баҳсдан аввал ҳам "Ювентус" табиийки, яққол фаворит. Туринликлар биринчи навбатда "Интер"га руҳан яқинлашиб олишлари мумкин. Шундай экан Пирло шогирдлари илк дақиқаларданоқ меҳмонлар ҳимоясига босим уюштира бошлашади. 


"Верона" - "Аталанта"

"Верона" сафида жароҳатланганлар деярли йўқ. Калинич ва Колли анчадан буён жамоага ёрдам бера олмаятпи, қолган барча футболчилар эса Юрич қарорини кутиб туришибди. "Верона" учун охирги учрашувлар у қадар омадли ўтди деб бўлмайди ва баъзи ўзгаришларни кўрсак керак. "Аталанта" эса Госенсни йўқотди, аммо Толои сафга қайтган. Гасперини чап қанот латерал муаммосини қандай ҳал қилиши жуда қизиқ бўлади, балки Руджерига имкон берилар. Ҳужумда эса танлаш имконияти билан боғлиқ муаммо йўқ, Иличич бироз чарчагандек, шу сабаб Пессина илк дақиқалардан ўйинни бошлаши мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтлар ўйин амалиёти олдингиданда камайиб кетган Алексей Миранчукни ҳам майдонда кўришимиз мумкин.

Биринчи даврада "Верона" сафарда "Аталанта"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этган. Шундай бўлса-да, букмекерлар "бергамоликлар"га кўпроқ ишонч билдирмоқда. Аммо "Верона" Гасперини жамоаси учун чинакамига ноқулай рақиб эканини таъкидлаш зарур. Юрич бемалол "Аталанта" тактик схемасига "кўзгу тутиши" мумкин, агар шундай бўлса меҳмонлар анча меҳнат қилишларига тўғри келади. Куннинг биринчи баҳсида А Серия етакчиларидан бирини осон ўйин кутиб турмагани аниқ.


"Фиорентина" - "Милан"

Аввалги баҳсдаги ғалабадан кейин "фиалкалар"нинг кайфияти анча кўтарилган бўлиши табиий. Ҳа, жароҳатлар жамоага қўшимча муаммолар келтириб чиқармоқда, айниқса Бираги катта йўқотиш бўлади. Бироқ мезбонлар бахтига уни алиштира оладиган футболчи ҳозир таркибда бор. Шу ўринда ҳозир "Милан" ҳам ўзининг оптимал спорт формасида эмаслигини таъкидлаш лозим. Бу ўйинда Леаонинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлса, Калабрия, Ребич ва Манджукич "россонерилар"га бу оқшом ёрдам бера олмаслиги аниқ. Яхши янгилик ҳам йўқ эмас. Златан асосий таркибга қайтишга тайёр ва бу жамоанинг ҳужум чизиғига катта куч беради. Шунингдек, Бенассернинг ҳам қайтишини тахмин қилиш мумкин, лекин у энди терма жамоалар ўйинларидан кейин сафга қайтса керак.

Охирги марта "Милан" бу рақиб устидан 2-0 ҳисобида зафар қучган. Сўнгги вақтлардаги омадсизликларга қарамай, "россонерилар" бўлажак баҳсда ҳам фаворит ҳисобланмоқда. Нима бўлганда ҳам бу йилги "Милан" соврин учун курашаётгани ва олтин медаллар учун ҳаракат қилаётганини унутмаслик лозим. Шундай экан, Пиоли шогирдларида "Интер"га яқинлашиб олиш учун яхши имконият мавжуд.


"Рома" - "Наполи"

Фонсека жароҳатлар ва дисквалификациялардан чарчаганини яширмаяпти. Бутун мавсум давомида мураббий бу муаммо билан курашиб келмоқда ва бўлажак баҳс бундан мустасно бўлмайди. Ҳамон Перес, Верету ва Жуан жамоага ёрдам беролмайди, қўшимчасига уларга Ибаньез қўшилди. Катта эҳтимол билан "бўрилар" учрашувни 4 ҳимоячи билан бошлашади. Ҳеч бўлмаса ҳужум чизиғи вакиллари, Мхитаряндан ташқари, соғ ва жангга тайёр ҳамда мураббий Эл-Шаарави ёки Педродан бирини танлашига тўғри келади. 

Гаттузо жамоасида ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Ҳимоячилар Гулям, Ррахмани ва ярим ҳимоя вакили Ди Лоренцо ўйнамаслиги аниқ, Манолас эса - сўроқ остида. Олдинда Осимхен ва Мертенс танлови бор, лекин нима бўлганда ҳам уларнинг иккаласига ўйин маълум вақт берилиши кутилмоқда.

"Наполи" сўнгги марта 4-0 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир эса букмекерлар кичик устунликни "Рома"да кўришмоқда. Ҳа, жамоа Европа Лигасидан кейин толиққан, таркиб билан муаммолар, бироқ "Наполи" ҳам идеал ҳолатда эмас. Бу беллашув мусобақа жадвали учун ҳам муҳим ҳисобланади ва муросасиз курашлар остида ўтишини тахмин қилиш мумкин.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика