Роберто Манчини: “Дарвозамиз томон белгиланган пенальти хато эди”
03 окт 2013 10:38
Янгиликлар


Роберто Манчини: “Дарвозамиз томон белгиланган пенальти хато эди”
“Галатасарой” клуби бош мураббийи Роберто Манчини, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Ювентус”га қарши ўйинни (2:2) бошқарган ҳакамни қоралади.
“Мен ўйинчиларимни яхшироқ таниб олишим керак, чунки мен ҳали улар билан яқиндан танишишга улгурмадим.
“Ювентус”га қарши ўйин қийин кечишини яхши тушуниб турардик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолдик. Биз бу камчилик устида ишлашимиз керак.
“Ювентус” биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Бироқ кейинчалик пенальти билан тақдирланди. Агар пенальти бўлмаганида улар ғалаба қозона олишмасди. Ўша вазиятда пенальти йўқ эди, бу ерда ҳакам хатога йўл қўйди”, - дея таъкидлади Манчини.

Фикрлар