Роберт Гай яна "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи!
30 май 2014 18:00
Янгиликлар
Роберт Гай яна "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи!
Яқинда "Андижон" билан хайрлашган Роберт Гай узоқ вақт ишсиз қолмади. Боиси Роберт Сергеевич яна аввалги жамоаси "Чуст-Пахтакор"га қайтди.
Жорий мавсумга Виталий Легай бошчилигида тайёргарлик кўрган чустликларнинг биринчи босқичда қайд этган натижаси ижобий кечмади. Шу сабабдан ҳам Легай жамоани ўз хоҳишига кўра тарк этишга қарор қилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам Легай ва унинг ёрдамчиси Александр Лян билан дўстона равишда хайрлашди.
Клуб мутасаддилари бошқарув постига яна Гайни олиб келишга қарор қилди. Роберт Сергеевич куни-кеча таклифга розилик билдириб, яна Чустга ташриф буюрди.
Айтиш керакки, "Чуст-Пахтакор"ни ўтган йили Гай курашчан жамоа сифатида шакллантирганди. Ундан мухлислар бу йил ҳам ана шундай жангавор жамоа тузишни исташмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Чуст-Пахтакор" биринчи босқични 12-ўринда якунлади.
Олинган маълумотларга кўра, чустликлар дарвозабон Элдор Исабоев билан ҳам хайрлашишга қарор қилган. Шунингдек марказий ярим ҳимоячи Оятулло Муҳитдинов ҳам машғулотларда иштирок этмаяпти.

Фикрлар