

Мадрид клуби парижликлар футболчи учун 150 млн евро атрофида талаб қилади деб ҳисобламоқда. "Реал" эса бундай талабни қондира олмайди.
"Қироллик клуби"нинг франциялик футболчига қизиқиши анчадан бери маълум. Ўйинчининг ПСЖ билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.



